"Тоттенхэм" бош мураббийи Игор Тудор отасидан айрилди

Хорватиянинг Sportske спорт нашри хабарига кўра, "Тоттенхэм" бош мураббийи Игор Тудорнинг отаси вафот этди. Марио Тудорнинг ўлими "Тоттенхэм" Премьер лиганинг 31-турида "Ноттингем Форест"га 3:0 ҳисобида мағлуб бўлганидан кўп ўтмай маълум бўлди.
Оилавий фожиа сабабли Тудор ўйиндан кейинги матбуот анжуманида кўринмади. Унинг ўрнига ёрдамчиси Бруно Салтор қатнашиб, вазиятни журналистларга тушунтирди. “Бу шахсий, оилавий масала. Ҳозир унинг гапириши учун тўғри вақт эмас, шунинг учун бу ерда мен турибман,” деди Салтор.
Тудор яқинда Томас Франк ўрнига тайинланиб, Лондон клубини бошқара бошлаган эди. Ҳозирча хорватиялик мураббий қўл остида натижалар қийин кечмоқда. Тудор захира ўриндиғида бўлган етти ўйинда "Тоттенхэм" беш марта мағлуб бўлди, бир ғалаба ва бир дуранг қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!