
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳакам билан боғлиқ можаро ҳақида гапирди, деб ёзади Кун.уз. У ҳакам ассистентини ҳақорат қилгани учун ЖЧ-2018 Жанубий Америка саралашида миллий терма жамоанинг навбатдаги тўртта учрашувида қатнаша олмайдиган бўлди. Унга шунингдек, 10 минг евро миқдорида жарима қўлланди.
Аргентина Месси иштирок этмаган Боливияга қарши ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва ЖЧ-2018 саралаши Жанубий Америка минтақасида бешинчи ўринга тушиб кетди. Жамоа кейинги турда Уругвай майдонига сафар қилади.
«Менинг сўзларим рефери ёрдамчисига қаратилмаганди. Мен уларни шунчаки ҳавога қараб айтдим», - дея Мессининг сўзларини келтиради La Nacion.
Аввалроқ «Барселона» Лионелнинг четлаштирилишидан дарғазаб экани ҳақида расмий баёнот билан чиққанди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар