date

Юрген Клопп «Реал» миш-мишларига ҳазил билан муносабат билдирди

Юрген Клопп «Реал» миш-мишларига ҳазил билан муносабат билдирди

«Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп «Реал» билан боғлиқ тарқалаётган миш-мишлар ва тахминларга ўз муносабатини очиқ билдирди. Германиялик мутахассис журналистларга, бундай хабарларнинг аксари бемаъни ва асоссиз эканини айтди.

У ҳазил қилиб: «Менга ҳақиқатда «Реал»дан қўнғироқ бўлиши керак, унда: «Флорентино Перес! Юрген, аҳволинг яхшими?» дейиши керакми ёки сунъий интеллект ёрдамида қандайдир бемаъни нарсаларни тарқатиш етарлими? Бу мени асабийлаштиради.

Сизларга бироз интизом керак. Буларнинг барчаси бемаъни гаплар. «Реал»дан менга ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ.», деди.

Клопп шунингдек «Атлетико»ни ҳам бошқариш ҳақида ҳазил қилиб, икки жамоани бир вақтда бошқариш имкониятлари ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда «Реал»дан ҳеч қандай расмий таклиф олмаган ва миш-мишлар ҳамма вақт асоссиз бўлиши мумкин.

«Мен «Атлетико»ни ҳам бошқараман, яхшиси иккаласини бир вақтда. Узр, «Реал», аввал сиз қўнғироқ қилинг!» — деди Клопп журналистларга ҳазил аралаш тарзда.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп 2015–2024 йиллар оралиғида «Ливерпул»ни бошқарган ва унинг келгуси фаолиятида Германия миллий терма жамоасига ёки Европа клубларидан бирида бош мураббий бўлиши эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. Мухлислар орасида Клоппнинг очиқ ва юморли муносабати катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Юрген Клопп «Реал» миш-мишларига ҳазил билан муносабат билдирди