date

Дешам АҚШга сафари давомида учраган муаммолар ҳақида очиқ гапирди

Дешам АҚШга сафари давомида учраган муаммолар ҳақида очиқ гапирди

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Диде Дешам АҚШдаги Бразилия ва Колумбияга қарши ўртоқлик ўйинлари давомида дуч келган турли муаммолар ҳақида фикр билдирди. Мураббий турне жараёнида юзага чиққан логистика билан боғлиқ қийинчиликлар ва ақлга сиғмайдиган хавфсизлик чекловларидан норозилигини очиқ айтди.

“Учиб боришимиз билан аэропортда соатлаб қолдик, шунга ўхшаш текширувлар билан умримда биринчи марта учрашдим. Бу ҳолат бутун жамоамиз учун янада қийинчилик туғдирди,” — деди Дешам.

Мураббий шунингдек, иқлим ва ҳаво-шароит масаласини ҳам таъкидлаб, барчаси ўртача ва барқарор эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, асосий муаммолар олдиндан маълум бўлган ва асосан йўлга чиқиш вақти ва ҳаракат тартиби билан боғлиқ эди. Бостонда бўлиш эса жамоа учун жуда муҳим бўлди, чунки Жаҳон чемпионатида айнан шу ерда майдонга тушишлари режалаштирилган.

Дешам таъкидладики, улар турли муаммоларнинг эҳтимолини минималлаштириб, мослашиш жараёнини осонлаштиришга ҳаракат қилади. “Ёзда ҳаво анча иссиқ бўлади, тикланиш ва тайёргарлик эса муҳим аҳамиятга эга. Биз мослашишда давом этамиз ва майдон ташқарисида юзага келаётган ҳолатларга камроқ энергия сарфлаш учун барча имкониятлардан фойдаланамиз,” — деди Дешам дея унинг сўзларини кеклтиради Goal.

Шу тарзда, Дешам Франция термасини ҳар томонлама тайёрлаш ва стрессли вазиятларда ҳам самарали ҳаракат қилиш учун замонавий стратегик ёндашувни намоён қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дешам АҚШга сафари давомида учраган муаммолар ҳақида очиқ гапирди