Карло Анчелотти Бразилиянинг ЖЧ-2026даги ғалаба сирлари ҳақида сўзлади

Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Жаҳон чемпионати-2026 олдидан ўз жамоасининг имкониятлари ва ғалаба формуласи ҳақида очиқ фикр билдирди. Италиялик мутахассис таъкидлашича, фақат ҳужумкор ўйин билан муваффақиятга эришишнинг имкони йўқ.
«Бразилия охирги икки Жаҳон чемпионатида зафар қучишини нафақат ҳужумдаги маҳорати, балки мустаҳкам ҳимоя ва тактик уйғунлик эвазига таъминлади. Бу тарихнинг ўзи гапиради. Бошқа йўл йўқ, фақат ҳужумда ўйнаш етарли эмас», — деди Анчелотти.
Мураббий жамоа етакчилари Рафинья ва Винини алоҳида таъкидлаб, уларнинг дунёнинг энг яхши футболчилари қаторида эканини эътироф қилди. «Бу йигитлар Жаҳон чемпионатида ўзларининг энг юқори даражадаги ўйинларини намойиш этишади. Иккаласи ҳам кучли характер ва шахсий услубга эга», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 баҳслари 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикадаги турли стадионларда бўлиб ўтади. Бразилия терма жамоаси ана шу халқаро ареналарда ўз истеъдодини яна бир бор намойиш этишга тайёрланмоқда.