Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирида рақибини мағлуб этди

Кипрда бўлиб ўтаётган Номзодлар турнирининг 3-тур баҳслари ҳам ўз якунига етди. Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров қора доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандхага қарши беллашиб, уни мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Партиянинг дастлабки цейтнот босқичларида ҳар икки шахматчининг хатога йўл қўймаслик имконияти юқори эди. Лекин ҳиндистонлик гроссмейстернинг иккита қўпол хатосидан фойдаланган Жавоҳир, қўшимча вақт қўшилгунча майдонни тўлиқ назорат қилиб, рақибини вақтдан олдин таслим бўлишга мажбур этди.
Ушбу ғалаба орқали ҳамюртимиз кечаги куннинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди. Шу билан бирга, Жавоҳир қора доналарда кўрсатаётган юқори перформансини сақлаб қолди ва бу анъана янада мустаҳкамланди.
Энди эса мусобақанинг фаворити ҳисобланган Фабиано ва Жавоҳир ўртасидаги тўқнашув 4-чи турда кузатувчиларни ҳайратда қолдириши кутилмоқда. Мухлислар бу баҳсга катта қизиқиш билан интизорлик билан қарамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!