Вице-президент: Терма жамоанинг ЖЧ-2026да йўқлиги "миллий шармандалик"

Италия сенати вице-президенти Личия Ронцулли миллий терма жамоанинг Жаҳон чемпионати–2026 йўлланмасидан қолишини “миллий шармандалик” деб баҳолади ва мамлакат футбол бошқарувини истеъфога чақирди.
Маълум қилинишича, Италия терма жамоаси саралашнинг ҳал қилувчи баҳсида Босния ва Герцеговинага қарши пенальти сериясида имкониятни бой бериб (1:1, пен. 1:4) кетма-кет учинчи бор Жаҳон чемпионатидан ташқарида қолди. Бу натижа нафақат мухлисларни, балки бутун футбол жамоасини ҳайратда қолдирди.
Ронцулли таъкидлашича, “Италия учинчи бор мундиалга чиқолмаяпти. Гаттузодек буюк раҳбар ва “адзурри”нинг ғайрат-қувватига қарамай, натижа шундай бўлди. Биз дунёнинг энг муҳим турнирини 16 йил давомида ўтказиб келяпмиз. Бу мисли кўрилмаган миллий фожиа! Бутун футбол тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарур. Агар Италия футбол федерацияси (FIGC) раҳбарлари озгина ҳам ифтихор ҳис қилса, ҳозир истеъфога чиқиш вақти келди”.
Шунингдек, сенатор федерация раҳбари Габриэле Гравинага алоҳида мурожаат қилди: “Гравина, бундай ҳалокатдан сўнг сизда фақат битта йўл қолди — зудлик билан истеъфога чиқиш! Якун! Италия футболи бундан ҳам яхшироқ натижаларга лойиқ”.
Эслатиб ўтамиз, чорак аср аввал, Италия тўрт карра Жаҳон чемпионлари сифатида сўнгги бор 2014 йилда финал босқичида қатнашган. Шундан бери Италия терма жамоаси йирик турнирлар саралашида муваффақиятсизликка учрамоқда ва бу натижа нафақат фахрни, балки миллий фубол обрўсини ҳам синовдан ўтказмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!