date

Элдор Шомуродовнинг «Кожаэлиспор»га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Элдор Шомуродовнинг «Кожаэлиспор»га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Туркия Суперлигасининг 28-турида «Истанбул Башакшеҳир» клуби «Кожаэлиспор» билан 0:0 ҳисобида дуранг натижага эришди. Ушбу учрашувда Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 83-дақиқада захирага олинди.

Учрашувдан сўнг, турли статистик порталлар футболчининг ҳаракатларини баҳолади. Fotmob портали вакилимизни 6.9 балл билан, Sofascore эса 6.4 балл билан баҳолади. Шунга қўшимча, Flashscore платформаси Шомуродовга 6.6 балл берди.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий мавсумда Туркия Суперлигасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродовнинг «Кожаэлиспор»га қарши ўйини қандай баҳоланди?