"Атлетико Мадрид" – "Барселона": Умумий ҳисобда мадридликлар устун келди

«Атлетико Мадрид» ва «Барселона» ўртасидаги жавоб учрашуви 2:1 ҳисобида каталонияликлар ғалабаси билан якунланди. Бироқ, икки ўйин натижасига кўра (3:2) мадридлик клуб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Статистика бўйича «Барселона» устунлик қилган бўлса-да, биринчи учрашувдаги натижа ҳал қилувчи роль ўйнади. Ўйин якунида Эрик Гарсиянинг қизил карточкаси олгани жамоа вазиятини янада оғирлаштирди.
УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашувида "Барселона" сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, бироқ бу натижа уларнинг кейинги босқичга чиқиши учун етарли бўлмади. Икки ўйин натижасига кўра (умумий ҳисоб 3:2) "Атлетико Мадрид" ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўйинда Ламин Ямал ва Ферран Торреснинг голларига мезбонлар сафида Адемола Лукман бир бор жавоб қайтарди.
Статистика бўйича "Барселона" 59% тўп назорати ва 9 та аниқ зарба билан яққол устунлик қилган бўлсада, биринчи ўйиндаги Мадрид клубининг муваффақияти умумий натижани белгилаб берди. Эрик Гарсиянинг учрашув охиридаги қизил карточкаси каталонияликларнинг вазиятини янада қийинлаштирди.































Изоҳлар 0
…