"Брайтон" сўнгги дақиқада гол уриб мағлубиятдан қутулиб қолди

Англия Премьер-лигасининг 33-турида Лондонда ўтган баҳсда “Тоттенҳэм” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилди. Кескин ва драматик руҳда кечган учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Биринчи бўлимда жамоалар фаол ўйин намойиш этди. 39-дақиқада Педро Порро мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, қўшимча дақиқаларда Каору Митома ҳисобни тенглаштириб, биринчи таймни интрига билан якунлади.
Иккинчи бўлимда “Тоттенҳэм” яна ташаббусни қўлга олди. 77-дақиқада Хави Симонс аниқ зарба билан жамоасини яна олдинга олиб чиқди. Ўйин шу ҳисобда тугашига ҳаммани ишонтириб қўйган паллада, “Брайтон” сўнгги кучини ишга солди.
90+5-дақиқада Жоржиньо Рюттер ҳал қилувчи голни уриб, меҳмонларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Бу гол ўйинга ҳақиқий драматик нуқта қўйди.
АПЛ. 33-тур
Тоттенҳэм – Брайтон 2:2
Голлар: Порро 39, Симонс 77 – Митома 45+3, Рюттер 90+5.
Тоттенҳэм: Кински, Дансо, ван де Вен, Удоджи (Спенс, 76), Порро, Бентанкур (Палиния, 67), Биссума (Грэй, 57), Галлаҳер (Бергвалл, 76), Симонс, Коло Муани (Тел, 57), Соланке.
Брайтон: Вербрюгген, ван Ҳекке, Боскали, Кадиўғли, Виффер, Айяри (Костулас, 82), Грос, Ҳиншелвуд (Де Кейпер, 75), Минте, Гомес (Митома, 20; Рюттер, 75), Уэлбек (О`Райли, 75).
Натижада “Тоттенҳэм” 31 очко билан хавфли зонадан чиқиб кета олмади ва 18-поғонада қолди. “Брайтон” эса 47 очко билан 9-ўринда ўз позициясини сақлаб қолди.
Ушбу баҳс мухлисларга охирги сонияларгача кураш, интрига ва эҳтиросларга бой ҳақиқий футбол спектаклини тақдим этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!