date

Ёш шахматчиларимиз жаҳон чемпионатидан совринлар билан қайтди

Ёш шахматчиларимиз жаҳон чемпионатидан совринлар билан қайтди

Сербиянинг Врнячка-Баня шаҳрида 8–18 ёш тоифаларида рапид ва блиц йўналишларида ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон ёш шахмат терма жамоаси Ватанга муваффақият билан қайтиб келди.

Тошкент халқаро аэропортида уларни тунги соатларда Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, Спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, шунингдек мураббийлар ва ота-оналар самимий ва тантанали муҳитда кутиб олишди.

Мусобақа якунларига кўра, ёш спортчиларимиз юқори натижалар қайд этиб, умумий ҳисобда 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалга сазовор бўлишди. Бу натижа Ўзбекистон шахмат мактабининг салоҳияти яна бир бор юқори даражада эканини тасдиқлади.

Мазкур ютуқлар ёш шахматчиларнинг меҳнати, мураббийлар тайёргарлиги ва тизимли қўллаб-қувватлаш натижаси сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ёш шахматчиларимиз жаҳон чемпионатидан совринлар билан қайтди