13:38 / 05.04.2017
5 783

Бугун Ўзбекистон вакиллари Бангкокда рингга кўтарилади

Бугун Ўзбекистон вакиллари Бангкокда рингга кўтарилади
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида "Қирол кубоги-2017" халқаро турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари бугун баҳсларни давом эттиради, деб ёзади Кун.уз нашри.

Беллашувларга иккинчи даврадан қўшилган Олимпия ўйинлари ғолиби ва Осиё чемпиони Ҳасанбой Дўсматов биринчи жангини филиппинлик Палам Карлога қарши ўтказади.

Яна бир Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров жорий мавсумдаги илк жангида Хитой Тайпейи вакили Као Шин Йен билан беллашади.

Олимпия ўйинлари совриндори Муроджон Аҳмадалиев филиппинлик Жеймс Палисте, жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Элнур Абдураимов туркманистонлик Зуфар Сапарбоев билан куч синашади.

Халқаро турнирдаги дастлабки ғалабасини нишонлаган Исроил Мадримов Хитой Тайпейи боксчиси Кан Чиа Вей, Шаҳрам Ғиёсов ҳиндистонлик Манож Кумарбилан рақобатлашади.

Жасурбек Латиповнинг иккинчи даврадаги рақиби таиландлик Критипак Дуангнут бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун Ўзбекистон вакиллари Бангкокда рингга кўтарилади