«Леганес» – «Реал Мадрид». Ўйиндан кейинги фикрлар

  • 07 апрель 2017, 08:49
  • 2 103
  • Спорт
  • «Леганес» – «Реал Мадрид». Ўйиндан кейинги фикрлар
    Испания чемпионатининг 30-туридан ўрин олган баҳсда мадридликлар сафарда «Леганес»ни мағлуб этдилар. Ушбу ўйиндан кейин билдирилган фикрларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Зинедин Зидан: Хамесни тўғри тушунаман

    Ўйин ҳақида


    «Энг асосийси биз уч очко қўлга кўритдик. Ўйин ўзгача чиқди: биз баҳсни яхши бошладик ва учта гол киритишга муваффақ бўлдик, аммо ундан кейин кутилмаганда дарвозамиздан икки мартта тўп олиб чиқдик ва бизда муаммолар пайдо бўлди. Бироқ иккинчи бўлимда ўзимизга келиб олдик, тўртинчи голни киритдик ва уч очкога эга бўлдик».

    Ўтказиб юборилган голлардан кейинги ҳолат ҳақида

    «Биз деярли бир дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбордик, бу албатта яхши ҳолат эмас. Аммо бундай вазиятлар бўлиб туради ва шуни англаган ҳолда олдинга интилишимиз лозим. Бир томондан бу футболнинг беқиёслигига яна бир мисол – сен ҳеч қачон нима бўлишини олдиндан билмайсан. Муҳими дерби олдидан ғалабага эришдик.

    Хамес Родригес ва унинг алмаштиришдан кейинги норозилиги ҳақида

    «Мен уни жуда яхши тушунаман. Ҳа, мен ушбу ўзгартиришни амалга оширишим керак эди. Хамес билан ҳали гаплашганим йўқ , аммо бу одатий ҳол, ҳар бир футболчи майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилишни хоҳлайди. Бошқа бу ҳақида гапиришни истамайман, ўйин борасидаги фикрлар бундан муҳимроқ, айтганча Хамес жуда яхши ўйин кўрсатди. Яна ва яна қайтараман менда унга нисбатан ҳеч қандай адоват йўқ, аксинча мен унинг ўйинини юксак қадрлайман. Уни кўпинча алмаштиришимга тўғри келади, чунки у ҳужумкор футболчи ва ўйиннинг бориши шуни тақозо этади».

    Жамоанинг дербидан олдинги ҳолати борасида

    «Биз яхши формадамиз, аммо барча ўйинлар турли хил сценарида кечади ва мен ҳеч қандай башорат қилмоқчи эмасман. Шанба оқшомида бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди, кўрамиз нима бўлар экан».

    Марко Асенсио ҳақида

    «Марко жуда яхши ўйин намойиш этди ва бундан ажабланиш шарт эмас, унинг маҳорати бизга маълум. Асосий таркибда тушадиган ҳар бир футболчи рақибга максимал даражада муаммо туғдира олиши керак, айнан шунинг учун у майдонга туширилади. Бизнинг жамоада асосий таркиб ва захира ўйинчилари ўртасида катта фарқ йўқ. Бизнинг олдимизда катта вазифа бор ва биз ҳаммамиз бир кемадамиз. Қисқасини айтганда, бизга жамоада мавжуд барча футболчилар керак».

    Бўлажак баҳслар ҳақида

    «Сўнгги икки ўйинда олти очко қўлга киритдик, бу эса жиддий ўйинлар олдидан бизга ишонч бағишлайди. Олдинда бизни муҳим ўйинлар кутиб турибди ва уларда бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Шанба кунидаги учрашувда натижага эришиш учун боримизни берамиз».

    Бундан ташқари Қироллик клубининг бир қатор футболчилари ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

    Марко Асенсио

    «Ҳозирда ҳар бир ўйин биз учун финалга тенгдир. Уч очко қўлга киритганимиздан хурсандман, бироқ шанба кунидаги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Бугун яхши ўйин намойиш этдик ва ғалаба қозондик.

    Бугун ўйин амалиётга эга бўлганимдан ва жамоага фойдам текканидан шодман. Мен ҳар доим машғулотларда бор кучим билан ҳаракат қиламан, чунки ҳар бир берилган имкониятдан максимал даражада фойдаланишим керак».

    Лукас Васкес

    «Ўйиннинг илк 20 дақиқаси жамоа жуда учун ажойиб ўтди – биз учта гол киритишга эришдик. Тўғри, рақиб фарқни минимумгача қисқартирди ва бизга етарлича муаммо туғдирди. Бироқ танаффусдан сўнг вазиятни қўлга олдик ва тўртинчи голни киритишга эришдик.

    Дербига яхши кайфиятда йўл олмоқдамиз, кетма-кет ғалабалар бизга ишонч бағишламоқда. «Атлетико»ни ютишни ва мухлисларимизни хурсанд қилишни истаймиз».

    Альваро Мората учун хурсандман: у машғулотларда жон жаҳди билан ҳаракат қилади ва майдонга тушар экан ўзининг бор кучини сарфлайди. Мората каби футболчи сафимизда ҳаракат қилаётганидан шодман».

    Манба: Uff.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Леганес» – «Реал Мадрид». Ўйиндан кейинги фикрлар