Марко Силва Челси бошқарувига ўтиши мумкинми?

1 дақиқа ўқиш199
Марко Силва Челси бошқарувига ўтиши мумкинми?

Фулхем бош мураббийи Марко Силва атрофидаги вазият ноаниқлигича қолмоқда. Португалиялик мутахассисга Челси клуби томонидан қизиқиш ортиб бораётган бир пайтда, у ўз келажаги борасида якуний қарорга келгани йўқ. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Фулхем раҳбарияти ноябрь ойидан буён мураббийга уч йиллик янги шартнома таклиф қилиб келмоқда, бироқ Силва ҳали ҳам ҳужжатларга имзо чекишга шошилмаяпти. Клуб келгуси мавсум учун режа тузишда қийналмоқда ва агар Силва кетишга қарор қилса, муқобил вариантларни кўриб чиқишни бошлаган.

Челси раҳбарияти жамоани барқарорлаштира оладиган мураббий изламоқда ва Силва бу борадаги асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, лондонликлар Хаби Алонсо ва Андони Ираола номзодларини ҳам ўрганиб чиқмоқда.

Вазиятни янада мураккаблаштираётган яна бир омил — Бенфика клубининг қизиқиши. Агар Хосе Моуриньо жамоани тарк этса, Португалия гранди айнан Силвани асосий номзод сифатида кўрмоқда.

ДАЗН нашрига берган интервюсида Марко Силва клуб унинг қолишини истаётганини тасдиқлади, бироқ ҳозирги диққат-эътибори мавсум якунидаги ўйинларга қаратилганини таъкидлади. У мавсум якунлангач, ўз келажаги бўйича аниқ қарор қабул қилишини маълум қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?