Ферланд Мендй жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди

1 дақиқа ўқиш165
Ферланд Мендй жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди

Реал Мадрид ҳимоячиси Ферланд Мендй ўнг сон қисмидаги жароҳати сабаб Лион шаҳрида муваффақиятли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Клуб тиббий хизмати назорати остида ўтган операция футболчининг мавсум давомида қийнаган мушак муаммосини бартараф этишга қаратилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Испания матбуотида Мендйнинг фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалган эди, бироқ бу хабарлар рад этилди. Футболчига яқин манбаларнинг таъкидлашича, ҳимоячи майдонга қайтишга қатъий бел боғлаган ва фаолиятини эрта якунлаш ниятида эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ферланд Мендй жорий мавсумда бир неча бор жароҳатлар билан тўқнаш келди. Унинг сўнгги жароҳати 3-май куни Эспанёлга қарши ўйинда юз берган ва у атиги 14 дақиқадан сўнг майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Реал Мадрид расмий баёнотига кўра, операция муваффақиятли ўтган ва футболчи яқин кунларда реабилитация жараёнини бошлайди. Клуб ҳимоячининг бир неча ойдан сўнг яна сафга қайтишини кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?