Фил Фоден Манчестер Ситида қолишга тайёр

1 дақиқа ўқиш265
Фил Фоден Манчестер Ситида қолишга тайёр

Манчестер Сити тарбияланувчиси Фил Фоден жамоа билан янги шартнома имзолаш арафасида турибди. 25 ёшли футболчи мавсумнинг иккинчи қисмида ўйин амалиёти билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келганига қарамай, клубда қолишга ва сабр билан ўз имкониятини кутишга қарор қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Янги келишувга кўра, Фоден 2030-йилгача Этиҳад стадионида қолади ва шартномани яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам мавжуд. Бу трансфер миш-мишларига чек қўйиб, футболчининг жамоага бўлган содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Фоден ўз интервюсида жамоавий ўйинчи эканлигини ва Пеп Гуардиола қўл остида ҳар қандай вазиятда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади. У мавсум давомида барқарорлик етишмаган бўлса-да, машғулотларда қаттиқ ишлашда давом этаётганини билдирди.

Айни дамда Манчестер Сити Англия Премер-лигаси чемпионлиги учун Арсенал билан кескин кураш олиб бормоқда. Олдинда жамоани Челси билан Англия Кубоги финали ҳамда чемпионатнинг ҳал қилувчи ўйинлари кутиб турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?