date

Мэри Эрпс Англия футболига қайтиши мумкин

Mary Earps Angliya futboliga qaytishi mumkin

Англия аёллар футболи афсонаси Мэри Эрпс фаолиятини Пари Сен-Жермен сафида якунлаб, Англия Суперлигасига (ВСЛ) қайтиши кутилмоқда. Лондон Ситй Лионессес клуби тажрибали дарвозабонни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракатларни бошлаб юборди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Мичеле Канг эгалигидаги Лондон Ситй Лионессес ўз таркибини кучайтириш мақсадида жаҳон миқёсидаги юлдузларни жалб этиш стратегиясини амалга оширмоқда. BBC Sport хабарига кўра, клуб раҳбарияти Эрпс билан музокараларда ижобий натижага эришишига ишончи комил.

33 ёшли дарвозабоннинг Пари Сен-Жермен билан шартномаси июн ойида якунига етади. У жорий мавсумда Франция чемпионатида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганига қарамай, Париж клубини тарк этиши деярли аниқ бўлиб турибди.

Мэри Эрпс Англия терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини қўлга киритган ва икки бор FIFA томонидан йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилган. Унинг Манчестер Юнайтед сафидаги муваффақиятли ўйинлари ва 2024-йилда қўлга киритилган Англия Кубоги унинг тажрибасидан далолат беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мэри Эрпс Англия футболига қайтиши мумкин