Месси - ЧЛ-2014/15нинг энг фойдали ўйинчиси, Роналду эса иккинчи ўринда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Месси - ЧЛ-2014/15нинг энг фойдали ўйинчиси, Роналду эса иккинчи ўринда

Спорт 7-06-2015, 14:25 881
Месси - ЧЛ-2014/15нинг энг фойдали ўйинчиси, Роналду эса иккинчи ўринда

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «гол+пас» тизими бўйича Чемпионлар Лигаси-2014/15нинг энг фойдали ўйинчисига айланди. Аргентиналик футболчи 13та ўйинда 15 очко тўплади (10 та гол ва 5та пас). Бу ҳақда «Arena.uz»га асосланиб «Stadion.uz» хабар бермоқда.

Иккинчи ўринни «Реал» форварди Криштиану Роналду эгаллади. Португалиялик футбол юлдузи 12 учрашувда 13 балл жамғарди (10+3).

Рўйхатнинг давомида 10 очкодан жамғарган бир йўла беш нафар футболчи ўрин эгаллади: Неймар («Барселона»), Луис Адриано («Шахтёр»), Луис Суарес («Барселона»), Томас Мюллер («Бавария») ва Ясин Браими («Порту»).

Месси самарали узатмалар бўйича биринчи ўринни жамоадоши Андрес Иньеста билан бўлишиб олди, деб ёзади championat.com.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.