
«Барселона» футбол клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес Каталония жамоаси Дани Алвесни сотиб юбориб, катта хато қилганини айтди. Эслатиб ўтамиз, Хави айни дамда Қатарнинг «Ал-Садд» жамоасида тўп сурмоқда, Алвес эса жорий мавсум аввалида Туриннинг «Ювентус» клуби сафига бориб қўшилди, деб ёзади Кун.уз нашри.
«Мен Алвесни «Барселона»га қайтарган бўлардим, у жамоага жуда етишмаяпти. У «Барселона»ни тарк этишга қарор қилди, мен учун эса Дани айни дамда дунёдаги энг кучли ўнг қанот ҳимоячисидир», - дея Хавининг сўзларидан иқтибос келтиради Goal интернет-портали.
Маълумот учун, «Барселона» ЕЧЛ чорак финалининг биринчи учрашувида «Ювентус»га меҳмонда йирик ҳисобда (0:3) имкониятни бой берди. Жавоб баҳси 19 апрель кунига режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар