date

Патрикк Виеира: Ҳозирги Арсеналнинг беш нафар футболчиси ъИнвинсиблесъ таркибига лойиқ

Patrick Vieira: Hozirgi Arsenalning besh nafar futbolchisi 'Invincibles' tarkibiga loyiq

Арсенал афсонаси Патрикк Виеира ҳозирги жамоа таркибидаги бир қатор футболчилар 2003-2004-йилги мавсумда мағлубиятга учрамаган афсонавий 'Инвинсиблес' жамоасида ўйнашга қодир эканлигини таъкидлади. У Sky Sports нашрига берган интервюсида икки давр футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Виеира Деклан Рисе ва Букайо Саканинг маҳоратини юқори баҳолаб, уларни мос равишда Гилберто Силва ва Фреддие Лжунгберг ўрнига асосий таркибга киритди. Шунингдек, ҳимоя чизиғида Габриел Магалҳаесни Коло Тоуре ўрнига, Журриен Тимберни эса ўнг қанот ҳимоячиси сифатида танлади.

Дарвозабонлар борасида эса афсонавий Женс Леҳманн ўрнига Давид Раяни танлаган Виеира, ҳужум чизиғида Тҳиеррй Генри ва Деннис Бергкампга тегмаслик кераклигини таъкидлади. Ярим ҳимояда эса Роберт Piрес ўз ўрнини сақлаб қолди.

Жамоа мураббийи масаласига тўхталар экан, Виеира Микел Артетанинг меҳнатини эътироф этган ҳолда, барибир Арсене Венгер номзодини танлади. Унинг сўзларига кўра, Венгер ўз даврида жуда қулай шартномалар эвазига юлдуз футболчиларни жамоага олиб келишда тенгсиз бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Патрикк Виеира: Ҳозирги Арсеналнинг беш нафар футболчиси ъИнвинсиблесъ таркибига лойиқ