
«МЮ» раҳбарияти ҳужумчи Златан Иброҳимовични таркибда олиб қолишни истамоқда, деб ёзади Уфф.уз сайти.
35 ёшли ҳужумчининг манкунианликлар билан шартномаси ёзда якунига етади, аммо ҳозирча янги шартнома имзоланмади. Швециялик ҳужумчи «МЮ» билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти.
Манкунианликлар раҳбарияти Иброҳимовичга йилига 20 миллион фунт стерлинг маош ва янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Ибраҳимович айни вақтда йилига 12 миллион фунт маош олмоқда.
Златан Иброҳимович жорий мавсум Англия чемпионатида 28 учрашувда 17 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширган. Ҳужумчига АҚШ ва Хитойдан қизиқиш бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг