Френки де Йонг Маркус Рэшфорднинг Барселонада қолишини истамоқда

1 дақиқа ўқиш260
Френки де Йонг Маркус Рэшфорднинг Барселонада қолишини истамоқда

Маркус Рэшфорднинг Барселонадаги ижараси якунига етар экан, жамоа ичида унга бўлган ишонч ортиб бормоқда. Нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонг очиқчасига клуб раҳбариятини англиялик ҳужумчини доимий асосда сотиб олишга чақирди. Рэшфорд Ханси Флик қўл остида каталонияликларнинг чемпионлик пойгасида муҳим рол ўйнади ва мухлислар меҳрини қозонди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

СПОРТ нашрига берган интервюсида Де Жонг шундай деди: "Ҳа, у жамоада қолиш ҳуқуқини қўлга киритди. Майдонда ўтказган дақиқаларида у бизга жуда кўп нарса берди: голлар, ассистлар ва хавфли ҳужумлар. У рақиб ҳимояси учун ҳақиқий таҳдид сола оладиган тезкор ўйинчи. Агар у биз билан қолса, жуда хурсанд бўлардим".

28 ёшли ҳужумчининг Испаниядаги таъсири инкор этиб бўлмас даражада бўлди. Рэшфорд барча мусобақаларда 14 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Айниқса, унинг Реал Мадридга қарши Эл-Класикода Лионель Месси услубида жарима зарбасидан урган голи чемпионлик тақдирини ҳал қилди ва Барселона мухлислари хотирасида муҳрланиб қолди.

Рэшфорднинг ўзи ҳам Манчестерга қайтишни истамаяпти ва трансферни амалга ошириш учун маошининг камайишига рози бўлган. Бироқ, Манчестер Юнайтед қўяётган юқори нарх ва Барселонанинг молиявий ҳолати битимни мураккаблаштирмоқда. Клуб ҳозирда асосий тўловни кечиктириш учун мажбурий сотиб олиш шарти билан қайта ижара вариантини кўриб чиқмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?