10:12 / 18.04.2017
6 947

​“Баркамол авлод – 2017”: финалчилар маълум бўлди

​“Баркамол авлод – 2017”: финалчилар маълум бўлди
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшлари Жиззах вилоятида ўтадиган “Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақалари финал босқичига чиқиш учун ҳудудларда терма жамоалар шакллантирилиб, спорт турлари бўйича саралаш босқичлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Qalampir.uz сайти хабар берди.

Наманган вилоятида волейбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жамоалари иштирокида ўтказилган мусобақа ҳам “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинларининг республика финал босқичига саралаш вазифасини ўтади.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда рақибларидан ҳар томонлама устунлигини намойиш этган Қашқадарё, Навоий, Андижон ва Фарғона вилоятлари жамоалари нуфузли спорт мусобақасининг финалида иштирок этиш имконига эга бўлди. Қизлар ўртасидаги мусобақаларда Наманган, Андижон, Хоразм ва Фарғона вилоятлари спортчилари финал йўлланмасини қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ​“Баркамол авлод – 2017”: финалчилар маълум бўлди