date
views 5 297

Қосимов яна “Бунёдкор”да иш бошлаши мумкин

Қосимов яна “Бунёдкор”да иш бошлаши мумкин
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабида ўзгаришлар юзага келиши мумкин.

Клубнинг ушбу мавсумдаги қониқарсиз натижалардан сўнг, бош мураббий Сергей Лушан ўрнига Миржалол Қосимов тайинланиши мумкин. Маълумотларга кўра, айни пайтда янги мураббий ҳамда клуб ўртасида музокаралар бошланган.

Таъкидлаш лозим, “Бунёдкор” клуби айнан Қосимов бош мураббийлигида ўз тарихидаги энг яхши натижаларга эришган. Қосимов бошқарувида жамоа ОЧЛ ярим финалига йўл олган, шунингдек икки карра Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қосимов яна “Бунёдкор”да иш бошлаши мумкин