02:45 / 20.04.2017
5 150

«Барселона» «Ноу Камп»да «Ювентус» билан нурсиз дуранг ўйнаб, мусобақа билан хайрлашди

«Барселона» «Ноу Камп»да «Ювентус» билан нурсиз дуранг ўйнаб, мусобақа билан хайрлашди
Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичи “Барселона” – “Ювентус” жамоалари ўртасидага учрашув якунланди.

Унда 0:0 ҳисоби қайд этилиб, “Барселона” ўз майдонида “Ювентус” дарвозасини ишғол эта олмади.

Гарчи шу куни, ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун етарли имкониятлар кузатилди, лекин “Ноу Камп”га йиғилган 100 минг нафар мухлисга бугунги учрашувда гол кўриш насиб этмади.

Каталонияликлар учлиги Месси, Суарес, Неймар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин Жанлуижжи қўриқлаётган Буффон дарвозасига йўл топа олишмади.

Айниқса ўйин ҳуштаги чалинганидан сўнг стадионга йиғилган ва ўйинни кузатиб борган оддий мухлис кетма - кет иккинчи йил ярим финалга йўл ола билмаган "Барселона"  ҳужумчиси Неймарнинг кўз ёшларига ҳам гувоҳ бўлиб олишди.  

Бугун чин мухлис қалбида футболда ғалаба ва мағлубият доим бирга юриши яна бир бор намойиш этиб берилди.
Кўплаб футбол мухлислари қани энди ПСЖга қарши учрашувдаги мўжиза такрорланса деган ўй-ҳаёлда ўйинни томоша қилишганлари табиий, аммо "Ювентус" футболчилари ПСЖ йўл қўйган хатони қайта такрорлашмади.

Туринликлар ҳимоя чизиғи ўйинда бақувват ҳимоялангани туфайли "Барселона" деярли голга тортадиган вазият ярата олмади. 
Шу тариқа, аламли бўлсада “Барселона” Европа чемпионлар лигаси мусобақаси билан хайрлашди.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал
Барселона (Испания) – Ювентус (Италия) 0:0

Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Серджи Роберто (Маскерано, 78), Ракитич (Пако Алькасер, 58), Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Дани Алвес, Кьеллини, Хедира, Пьянич, Куадрадо (Лемина, 84), Манжукич, Дибала (Барзальи, 75), Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Иньеста (41), Неймар (44), Кьеллини (57), Хедира (64).
Илк учрашув – 0:3

Манба: www.uff.uz   

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» «Ноу Камп»да «Ювентус» билан нурсиз дуранг ўйнаб, мусобақа билан хайрлашди