date

Микел Артета Луис Энрикени мураббийлар учун намуна деб атади

Микел Артета Луис Энрикени мураббийлар учун намуна деб атади

Арсенал бош мураббийи Микел Артета Пари Сен-Жермен устози Луис Энрике ҳақида илиқ фикрлар билдириб, уни мураббийлик оламида барча учун ҳақиқий намуна деб атади. "Канонирлар" устози Чемпионлар лигаси доирасидаги PSJга қарши муҳим баҳс олдидан Барселона сафида бирга тўп сурган собиқ жамоадоши билан боғлиқ хотираларини ёдга олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Артета МАРКА нашрига берган интервюсида Луис Энрикенинг ёш футболчиларга бўлган муносабати ва унинг ўз тактик фалсафасига содиқлигини юқори баҳолади. "Уни катта меҳр билан эслайман. Мураббий сифатида у ташқи босимларга қарамай, ўз йўлидан боришга ва ғалаба қозонишга қодир етакчидир. У барча учун ўрнак бўла олади", — деди Арсенал мураббийи.

Шунингдек, Артета сўнгги ўйинларда захирада қолаётган Мартин Зубименди ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Мураббий ярим ҳимоячининг Англия Премер-лигасидаги дебют мавсумини ҳимоя қилиб, унга шунчаки дам берилганини таъкидлади. Артетанинг сўзларига кўра, Зубименди мавсум давомида жуда кўп ўйин ўтказган ва ҳал қилувчи баҳслар олдидан унга "нафас ростлаш" учун имконият яратилган.

Суҳбат якунида Артета юқори даражадаги мураббийликнинг руҳий қийинчиликлари ва оиласининг қўллаб-қувватлаши ҳақида гапириб, ҳиссиётларини яшира олмади. У барча муваффақиятларида рафиқаси Лоренанинг ўрни беқиёс эканини, уйдаги барқарорликни айнан рафиқаси таъминлаб туришини алоҳида эътироф этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Микел Артета Луис Энрикени мураббийлар учун намуна деб атади