date

“Атлетико” Алварес можаросида “Барселона”га кескин жавоб берди

“Атлетико” Мадрид матбуот хизмати Хулиан Алвареснинг “Барселона”га эҳтимолий трансфери атрофидаги хабарларга ўзгача услубда муносабат билдирди. Мадрид клуби ижтимоий тармоқларда ҳазиломуз пост жойлаб, каталонияликларни тролл қилди.

Клуб Ламин Ямал, Педри ва Рафиняни “Атлетико” либосида тасвирлаб, инсайдер Фабрицио Романо машҳур қилган “Here we go” иборасидан фойдаланди. Постда гўёки “Атлетико” “Барселона”га ушбу футболчилар учун таклиф юборгани айтилди. Таклиф эса атайлаб кинояли шаклда — “Bad Bunny” концертига 4 та чипта, ABC учун йиллик тўлов ва писта сифатида тасвирланди.

Бироқ бу ҳазил ортидан “Атлетико” жиддий баёнот билан ҳам чиқди. Мадридликлар сўнгги ойларда ўз футболчиларидан бирига нисбатан босим, фейк хабарлар, ҳурматсизлик ва турли уйдирмалар тарқатилаётганини таъкидлади. Клуб айниқса муҳим ўйинлар олдидан бўлаётган турли қўнғироқлар ва ахборот босимини танқид қилди.

Баёнотда “Атлетико” бундай услубда иш тутмаслигини, футболчилар атрофида сунъий босим яратишни тўғри деб ҳисобламаслигини билдирди. Шу билан бирга, клуб “ҳакамлар раҳбариятидаги одамни пулга ишлатиш” ёки “ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш учун сиёсий ёрдамдан фойдаланиш” каби кескин иборалар орқали “Барселона”га нисбатан очиқ киноя ҳам қилди.

Хулиан Алварес атрофидаги трансфер овозалари сўнгги кунларда анча кучайган. “Барселона” аргентиналик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни истаяётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо “Атлетико”нинг бу чиқиши клуб футболчисини осонликча қўйиб юбориш ниятида эмаслигини ва ахборот майдонида ҳам жавобсиз қолмаслигини кўрсатди.

Қисқаси, “Атлетико” Хулиан Алварес трансфери ҳақидаги гаплар фонида “Барселона”га ҳазил аралаш, аммо жуда кескин жавоб қайтарди. Мадридликлар троллинг билан бошлаб, жиддий баёнот билан якунлади. Футбол майдонидаги рақобат энди ижтимоий тармоқларда ҳам “қизил зона”га кирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Атлетико” Алварес можаросида “Барселона”га кескин жавоб берди