date

Расман: Арне Слот Ливерпулни тарк этди

Rasman: Arne Slot Liverpulni tark etdi

Ливерпул бош мураббийи Арне Слот кутилмаганда ўз лавозимини тарк этадиган бўлди. Сўнгги хабарларга кўра, клуб раҳбарияти ва нидерландиялик мутахассис ўзаро келишувга биноан дарҳол хайрлашишга қарор қилишган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

2025-26-йилги мавсум Ливерпул учун анча мураккаб кечди. Жамоа Англия Премер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини зўрға қўлга киритгани раҳбариятнинг норозилигига сабаб бўлган. Кучли босим остида қолган Слот жамоани кутилган даражага олиб чиқа олмади.

Таниқли инсайдер Fabrizio Romano берган маълумотларга кўра, мерсисайдликлар аллақачон янги номзодлар устида иш бошлаган. Айни дамда Слотнинг ўрнига асосий даъвогар сифатида Андони Ираола кўрилмоқда.

Ливерпул мухлислари учун ушбу истеъфо кутилмаган янгилик бўлди, бироқ жамоанинг сўнгги натижалари ўзгаришлар вақти келганидан далолат бераётган эди. Эндиликда клуб янги мавсумга янги мураббий бошчилигида тайёргарлик кўради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Расман: Арне Слот Ливерпулни тарк этди