00:10 / 23.04.2017
3 526

Миллий терма жамоалар аъзолари мағлубият учун қандай жазоланганлар

Миллий терма жамоалар аъзолари мағлубият учун қандай жазоланганлар
Футбол анчадан бери мухлислар учун оддий спорт мусобақасидан улар ҳаётининг бир қисмига айланиб улгурган. Миллионлаб мухлислар ўз миллий терма жамоаларини қўллаб-қувватлайдилар: бу жамоаларнинг финалга чиқиши ва у ерда ғолиб бўлишини ҳаттоки одатда футболга унча қизиқмайдиганлар ҳам қизғин нишонлайдилар.

Аксинча, терма жамоанинг чемпионатдан чиқиб кетиши давлатни чуқур қайғуга солади. Бироқ баъзи замонавий футболчиларни мухлисларнинг ҳис-туйғулари қизиқтирмайди. Бироқ уларга барибир маош тўланаверади! Ушбу мақола баъзи "ўта куюнчак" футболчилар ва мураббийлар кўзига тушади, деб умид қиламиз. Улар беғам футболчилар билан нима бўлишини кўриб, балки шундан хулоса чиқариб, эҳтимол яхши ўйнай бошларлар.

Хитой терма жамоаси

Таиланд 2013 йилда Хитойни 5:1 ҳисобида тор-мор этгандан кейин, Хитой раиси Си Цзиньпин бу натижадан шунчалик аччиқланганки, терма жамоа сардори ҳамда Хитой футбол федерацияси президенти ватанларига қайтишлари билан қамоққа жўнатилганлар. Терма жамоанинг яна 7 ўйинчиси 6 йиллик қамоқ жазосига тортилган.

Нигерия терма жамоаси

ЖАРда ўтган жаҳон чемпионати Нигерия терма жамоасига довруғ келтирмади. Нигериялик азамат йигитлар Аргентина, Грецияга ютқазиб ва Жанубий Корея билан аранг дуранг натижага эришиб, ўз гуруҳларида сўнгги ўринни эгаллаганлар. Шундай натижадан кейин терма жамоа сафида ўйнаган футболчилар ҳар қандай, ҳаттоки ҳаваскорлик чемпионатларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар.

Шимолий Корея терма жамоаси

Шимолий Корея терма жамоаси ЖАРдаги жаҳон чемпионатидан "тарвузи қўлтиғидан тушиб қайтгандан" кейин мамлакат раҳбари Ким Чен Ин жамоанинг бутун таркибини оттириб ташламоқчи бўлган. Бироқ терма жамоа бош мураббийи Ким Жон Хуннинг барча айбни ўз бўйнига олиши бутун жамоани ўлимдан сақлаб қолган. Эндиликда собиқ мураббий ўзининг айбини меҳнат лагерларида машаққатли меҳнат билан ювмоқда.

Сальвадор ва Гондурас уруши

1969 йилда Сальвадор ва Гондурас терма жамоалари 1970 йил жаҳон чемпионати финалига чиқиш учун учрашув ўтказганлар. Ўша вақтлар икки давлат бир-бирига пичоқ қайраётган кезлар бўлган ва Сальвадорнинг мағлубияти ихтилофнинг авж олишига сабаб бўлган. 1969 йил 24 июнда Сальвадор ҳарбий сафарбарлик эълон қилган ва Гондурасга қарши уруш бошлаган. 6 кун давом этган уруш оқибатида мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган. Шу тариқа терма жамоанинг мағлубияти учун шундай катта ҳақ тўланган.

Собиқ иттифоқ терма жамоаси

Иосиф Сталин 1952 йилги Олимпиадада ўтган Собиқ иттифоқ ва Югославия ўртасидаги учрашувга катта умид боғлаган. Ўша кезларда Югославиянинг раҳбари Броз Тито "тишларини кўрсатишни" бошлаган ва зудлик билан "унинг попугини пасайтириб қўйиш" керак бўлган. Бироқ Собиқ иттифоқ термаси 1-учрашувда 5:5 ҳисобида дуранг натижа қайд қилган, 2-учрашувни эса 1:3 ҳисобида ютқазган. Собиқ иттифоқда терма жамоанинг асосини ташкил қилган ЦДСА клуби тарқатиб юборилган, кўпчилик футболчилар ва мураббий Борис Аркадьев спорт устаси унвонларидан маҳрум этилгандилар. Бироқ футболчилар учун барчаси аянчли тугаши ҳам мумкин эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миллий терма жамоалар аъзолари мағлубият учун қандай жазоланганлар