16:44 / 23.04.2017
5 132

Янги либос, илк ғалаба ва келгуси режалар ҳақида. Америкадан интервью

Янги либос, илк ғалаба ва келгуси режалар ҳақида. Америкадан интервью
Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги илк жангини ўтказди ва рақибини нокаутга учратди деб маълум қилди «Кун.uz».

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси АҚШнинг Калифорния штатида маҳаллий боксчи Виктор Васкесга қарши рингга кўтарилди ва иккинчи раундда нокаут билан ғалаба қайд этди.

«Кайфият ҳозир яхши. Лекин жанг вақтида зарба тегмаса ҳам рефери менга қарши ҳисоб очиб юборганида хафа бўлдим. Бу вақтда қоқилиб йиқилиб тушгандим. Лекин кейин ҳаммаси жойига тушди. Энди кайфият яхши. Биринчи жанг яхши ўтди, ҳаммаси кутилганидек бўлди.

Махсус либос ҳақида гапирадиган бўлсам, бу америкаликлар ғояси. Байроғимиз акс этган либосни тайёрлашни мен буюртма қилганим йўқ. Мен ватанпарварлик руҳи акс этадиган либос сўрагандим. Улар ўзлари билиб шундай чиройли либос тикишди. Хўжайин ҳам ҳамманинг олдида бу либосни мақтади. У бунақа чиройли форма ва қўлқоп кўрмаганини айтди.

Ўзимга ҳам жуда маъқул келди. Кимгадир ёқмаслиги ҳам мумкин. Кимдир Ўзбекистон байроғини ишлатибди дейиши ҳам мумкин. Одамлар гапираверади.

Лекин биз ҳеч қачон Ўзбекистон байроғини беҳурмат қилмаганмиз. Ахир байроғимизни эслатиб турадиган либос бўлди», дейди спортчи.

У бу ютуқ билан тўхтаб қолмаслигини таъкидлаган.

«Бу ҳали энди бошланишику. Ёшлигимда Майк Тайсоннинг бир гапини эшитгандим. У ҳам фаолиятидаги илк жанглардан бирида тезкор ғалаба қозонганди. Шунда у шундай интервью берганди: Шу ердан чиқаман ва эрталабдан машғулот залига бориб, шуғулланишни давом эттираман.

Менда ҳам шундай. Энди кейинги жангимга тайёргарлик кўраман. Ҳали қайтиш ниятида эмасман. Чунки, мақсад билан келдим. Жаҳон чемпиони бўлиш мақсади билан. Чемпионлик камарини қўлга киритиб, ватанга қайтишни истайман», дея сўзларини якунлади Ғоибназаров.

Фазлиддин Ғоибназаров 2015 йилги мавсум ҳаваскор боксчилар ўртасида аввалига Осиё, кейин эса Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган бўлиб, 2016 йил Олимпиада чемпионига айланганди. Эндиликда унинг профессионал ринглардаги старти ҳам муваффақиятли чиқди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Янги либос, илк ғалаба ва келгуси режалар ҳақида. Америкадан интервью