«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши учрашув (2:3) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб ёзади Кун.уз нашри.
«Реал»да хурсандчилик қилиш учун сабаб йўқ. Жуда кўп вазиятлар яратдик, аммо ўйин назоратини қўлга ола билмадик. Ҳисоб 1:0 бўлиб турганида устунликни қўлга олмаганимизда ҳар қандай вазият юзага келиши мумкин эди. Натижада хафамиз. 10 киши бўлиб ҳам ҳисобни тенглаштирганингда, дарҳол каллани ишлатиш керак ва бутун жамоа бўлиб ҳимояланиш талаб этилади.
Биз учинчи голни уриб, ғалаба қозониб кетишимиз мумкин деб ўйладик. Натижада орқа чизиқда «Барселона» жуда катта бўш зона қолдирдик ва улар бундан фойдаланиб, ғалаба қозониб кетишди.
Агар менда яна бир бор шу учрашувни такрорлаш имконияти бўлганда, асосий таркиб ва захира бўйича фикримни ўзгартирмаган бўлардим. Энди яхшиси келгуси учрашув ҳақида ўйлаш керак», — деди Зидан. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади