ОЧЛ 5-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин мезбонлар устози Сергей Лушчан ўз фикрларини билдирди.
«Ниҳоят ғалаба қозона олдик. Бундан ҳам яхши ўйинларимиз бўлганди. Бугун ўйинимиз яхши чиқди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Шомуродов бугун ниҳоят гол урди, буни катта байрам дейиш мумкин. Умуман ўйин яхши бўлди, мухлислар ҳам бизни қўллаб туришди.
Отабек Шукуров мажбурият юзасидан ҳимояда ўйнамоқда. Чунки ҳимояда футболчиларимиз кам. Мичич ҳозир ўзидан кутилган ўйин кўрсата олмаяпти. Ҳозирча Шукуров ва Ашурматов тандеми ёмон кўринмаяпти. Мирабдуллаев қайтишини кутаяпмиз. Унинг юраги билан боғлиқ муаммо чиққанди. Энди жароҳат олди. У Ўзбекистоннинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин.
26 ёшгача бўлган ўйинчи футболчи эмас деб ҳисоблашим тактик юриш эмас. Мени кимдир яхши кўриши ҳам керак эмас. Мен бу ерга ишлаш учун келганман. Ёш футболчилар 26 ёшдан кейин футболчига айланишлари бу факт, буни мен ўйлаб топмаганман. Агар 22 ёшли ўйинчи «бўлди, мен футболчи бўлдим», деб тўхтаб қолса у кейинчалик йўқолиб кетади. Бундай мисоллар жуда кўп», дея Лушчаннинг сўзларини келтиради CA. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади