Виргил ван Дижк Ливерпул раҳбариятининг қароридан ҳайратда эканини айтди

Ливерпул сардори Виргил ван Дижк клуб раҳбариятининг муваффақиятсиз мавсумдан сўнг бош мураббий Арне Слотни истеъфога чиқариш ҳақидаги кутилмаган қароридан ҳайратда эканини билдирди. Тажрибали ҳимоячининг сўзларига кўра, раҳбарият нидерландиялик мутахассис билан хайрлашишдан олдин у билан маслаҳатлашмаган. Футболчи бу хабарни шанба куни ОАВ орқали билганини тан олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Нидерландия терма жамоасининг Жазоирга қарши ўртоқлик учрашувидаги 1:0 ҳисобидаги мағлубиятидан сўнг, Ван Дижк НОС нашрига берган интервюсида ватандошининг кетиши ҳақида гапирди. "Мен шанба куни тушдан кейин Аmsтердамга қўндим ва бу хабар аллақачон тарқалиб бўлган эди. Шундан сўнг суҳбатлар бўлди, лекин қарор қабул қилиб бўлинганди", — деди ҳимоячи.
Ливерпул учун ўтган мавсум ўта оғир кечди. Жамоа ёзги трансфер ойнасида Александер Исак каби юлдузлар учун рекорд даражадаги 446 миллион фунт сарфлаганига қарамай, Англия Премер-лигасида атиги бешинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Чемпионлар лигаси чорак финалида PSJга имконият бой берилди. Муҳаммад Салах билан боғлиқ ички келишмовчиликлар ҳам вазиятни мураккаблаштирди.
"Улар мендан қандай ёки нима деб сўрашмайди", — дея таъкидлади Ван Дижк раҳбариятнинг қарор қабул қилиш жараёни ҳақида. Шунга қарамай, у кетаётган мураббийлар штабига миннатдорчилик билдирди: "Мен Арне ва Сипке билан гаплашдим. Улар нафақат мен учун, балки клуб учун қилган барча ишлари учун миннатдорман. Уларга фақат муваффақият тилайман".
Ҳозирда Ван Дижк бор эътиборини терма жамоага қаратган, бироқ Жазоирдан қабул қилинган мағлубият уни хафа қилган. "Биз биринчи бўлимда камида 2:0 ҳисобида олдинда бўлишимиз керак эди. Ҳужумда аниқлик етишмаяпти. Жаҳон чемпионатига тайёр бўлишимиз учун кўп нарсани яхшилашимиз шарт", — дея қўшимча қилди Ливерпул юлдузи.





























Изоҳлар 0
…