
“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар кўпроқ гол уришни истаётгани ҳақида гапириб ўтди.
Бельгиялик футболчи бу борада Криштиану Роналду ва Лионель Мессиларга тенглашмоқчи эканлигини яшириб ўтирмади.
“Менга эгоист бўлиш кераклигини айтишади. Майдондалигимда ўзим тепгандан кўра, кўпроқ узатма беришга интиламан.
Тўғри, гол уришими ҳам керак бу борада иш олиб боряпман. Роналду ва Месси даражасига чиқишни истайман”, - дейди Азар.
Эслатиб ўтамиз, у бу мавсумда 30та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урган ва 5та голли узатма берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг