
Фазлиддин Ғоибназаров жорий йилда 4 та жангда рингга тушиши ҳақида хабар берган эдик. Профессионал боксдаги фаолиятини муваффаққият билан бошлаган Фазлиддин Ғоибназаров 20 май куни Нью-Йорк шаҳрида “Madison Square Garden” аренасида рингга чиқади, деб ёзади “Qalampir.uz” сайти.
Ҳозирча Ғоибназаровнинг рақиби айнан ким бўлиши маълум эмас. Рақиб номи бир ҳафтадан кейин маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксда илк маротаба маҳаллий боксчи Виктор Васкесга қарши рингга кўтарилиб, ғалабани қўлга киритган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар