Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 5-турида Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” Саудия Арабистонининг “Ал Тавун” жамоасига қарши баҳс юритди. Голларга бой кечган ўйинда 4:4 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.
Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида араб жамоаси устози Жозе Мануэль Гомеш қуйидагича фикр билдириб ўтди, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.
“Учрашув фантастик руҳда ва шиддат остида кечди. Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам ажойиб ўйин намойиш этди. Мураббий сифатида шогирдларим ўйинидан кўнглим тўлди, десам бўлади. Зеро биз жуда кучли жамоага қарши баҳс олиб бордик. 4 та гол китирганимизга қарамай, ғалаба қозонамаганимиздан хафаман.
“Локомотив” майдонида рақиб жамоалар гол киритишга қийналишади. Буни олдинги учрашувларда ҳам кўрдик. “Ал Аҳли” ҳам, “Истиқлол” ҳам бу борада қийинчиликка дуч келишганди. Биз эса нақд 4 бор рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлдик.
Мен “Ал-Тавун”да ишлашни бошлаганимдан буён битта учрашувда бир неча бор 4 тадан гол кирита олдик. Айтмоқчиманки, мен очиқ ва тажовузкор футболни жуда хуш кўраман ва жамоамга шуни сингдиришга уринаман. Йигитлар менинг кўрсатмаларимни бажара олишаётганидан хурсандман”, – деди “Ал-Тавун” устози. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади