Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 5-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” Саудия Арабистонининг “Ал-Тавун” жамоасига қарши баҳс юритди. Голларга бой кечган ўйинда жанговар дуранг – 4:4 ҳисоби қайд этилди.
Учрашув якунлангач ўтказилган матбуот анжуманида Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди, деб ёзади ЎФФ матбуот хизмати.
“Қайд этилган натижадан умуман мамнун эмасмиз. Йигитлар имкон қадар ўйнашга уринишди. Бироқ ҳимоя бироз панд берди ва кутилмаган голларни ўтказиб юбордик. Ҳисобда олдинда бора туриб, гол ўтказиб юбориш жуда аламли. Бугун қилинган шунча меҳнат “осмонга учди”. Бизга бугун фақат ва фақат ғалаба зарур эди.
Шу сабабли ҳам энди мазкур ўйин видеолавҳасини кўриб чиқамиз ва қўпол хатолар эвазига ўтказиб юборилган голларни муҳокама қиламиз. Ҳимоя чизиғимиз бугун жуда бўш ўйин намойиш этди. Тўғри, футбол – жамоавий ўйин. Бугун хато ҳаммада бўлди, натижада бутун жамоа муҳим 3 очкодан маҳрум бўлди.
Шунингдек, ўйиннинг энг яхши футболчиси – Марат Бикмаев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Тўртта та гол урсанг, аммо ғалаба қозона олмасанг жуда-жуда алам қиларкан. Бошида ёмон ўйнамадик, назаримда. Аммо рақиб ҳам голларимизга гол билан жавоб беришни уддалади. Охирги пайтларда биринчи бўлиб гол урган ўйинларимизда кейинчалик шиддат бироз пасаймоқда ва натижада гол ўтказиб юборяпмиз. Ҳайронман, бу нима билан боғлиқ экан”, – деди ҳужумчи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади