23:36 / 13.06.2015
6 282

Боку шаҳрида 3 нафар австриялик спортчини уриб юборган автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинди

Боку шаҳрида 3 нафар австриялик спортчини уриб юборган автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинди

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Европа ўйинларида иштирок этиш учун ташриф буюрган австрияликлар жамоасидаги 3 нафар спортчини автобусда уриб юборган ҳайдовчи қамоққа олинди. Бу ҳақда Озарбойжон ИИВ матбуот хизмати'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

"Вазият юзасидан олиб борилган текширув ишлари давомида ООО Bakubus автобусларидан бирининг ҳайдовчиси ҳибсга олинди. У ўз соҳасида зарур кўникмага эга бўлмаган ва вазифасини бажара олмаган", дейилади хабарда.

Айни вақтда унга нисбатан "Йўлда ҳаракатланиш ва транспорт воситасини бошқаришда қоида бузиш" моддаси бўйича жиноий иш очилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Бокуда 3 нафар австриялик спортчини автобус уриб кетган, улардан икки нафари оғир жароҳатлари туфайли шошилинч равишда Австрияга олиб кетилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боку шаҳрида 3 нафар австриялик спортчини уриб юборган автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинди