Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажаради. Бу ҳақда рўйхат ФИФА расмий сайтида берилган деб ёзади Кун нашри.
Олдин хабар берганимиздек, ФИФА учрашувларни бошқариш учун 9 нафар бош ҳакамларни танлаб олган. Эрматов эса уларнинг ичида йўқ эди. Ўзбекистонлик ҳакам ФИФА таснифидаги мусобақаларда иккинчи марта қўлланилаётган янги тизимни ишлатишда кўмакчи вазифасини ўтайди.
Маълумот учун, Эрматов ФИФАнинг кетма-кет иккинчи йирик мусобақасида бош ҳакам сифатида эмас, балки видеоассистент сифатида ишлаши белгиланмоқда. Бунгача ФИФА видеотакрорларни илк марта синовдан ўтказган клублар ўртасидаги ЖЧда ҳам Эрматов видеоассистент ҳакам сифатида мусобақада қатнашганди.
Конфедерациялар Кубоги жорий йилнинг 17 июнидан 2 июлига қадар Россияда бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади