Кеча Ўзбекистон футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов футзал бўйича Ўзбекистон миллий ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийи Хосе Мария Пазос Мендез билан учрашди.
Испаниялик мутахассис ЎФФ биносида Мираброр Зуфарович қабулида бўлди. ЎФФ президенти Мендезга мамлакатимизда олиб бораётган самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирди ва унга Ўзбекистон футбол Федерацияси кўкрак нишони ва эсдалик совғаси топширди.
Испаниялик Хосе Мария Пазос Мендез Ўзбекистон терма жамоасини олдин ҳам бошқарган, унинг аввалги мураббийлиги даврида терма жамоамиз 2012 йилги Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган эдик.
Мураббийнинг мамлакатимиздаги иккинчи бор фаолияти анча самарали бўлди. Қуйида жаноб Мендез 2015 йилнинг март ойида фаолиятини бошлаганидан кейин эришган ютуқларини келтириб ўтамиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан:
- 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалчиси (10-21 февраль, 2016 йил, Тошкент);
- 2016 йили Колумбияда ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиси (10 сентябрь - 1 октябрь, 2016 йил, Колумбия).
"Ардус" жамоаси билан:
- Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015, 2016);
- Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2015-2016, 2016-2017);
- Ассоциация кубоги соҳиби (2015);
- Ўзбекистон кубоги финалчиси (2017).
Айни пайтда футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоасини 16-26 май кунлари тарихда илк бор ўтказиладиган ва Таиланд мезбонлик қиладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёрламоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади