17:40 / 28.04.2017
5 862

Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги ”энг яхши мураббийи” ва ”энг яхши футболчиси” аниқланди

Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги ”энг яхши мураббийи” ва ”энг яхши футболчиси” аниқланди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистондаги ОАВ вакиллари орасида ўтказилган сўровномага кўра мамлакатнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ўтказилган сўров натижаларига кўра энг яқин таъқибчилари – Қатарнинг “Ас-Сайлия” клубида тўп сураётган Темурхўжа Абдухолиқов ҳамда Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Виталий Денисовни ортда қолдирди.

Қайд этиш керакки, Одил Аҳмедов бешинчи марта Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Бунгача ярим ҳимоячи 2009, 2011, 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистонда йил футболчиси бўлганди.

ОАВ вакиллари овозига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари кучли учлиги:

1. Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой) – 33 очко

2. Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар) – 22 очко

3. Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия) – 16 очко

2016 йилнинг энг яхши мураббийи сўровномасида Қаршининг “Насаф” футбол клуби устози Рўзиқул Бердиев ғолиб бўлди. “Локомотив” билан Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳибига айланган Андрей Микляев иккинчи ўринни, Ўзбекистон U-19 термаси билан Осиё чемпионатида иштирок этиб, чорак финалга қадар етиб борган Жасур Абдураимов учинчи ўринни эгаллади.

1. Рўзиқул Бердиев (“Насаф”) – 32 очко

2. Андрей Микляев (“Локомотив” Тошкент) – 23 очко

3. Жасур Абдураимов (Ўзбекистон U-19) – 13 очко

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги ”энг яхши мураббийи” ва ”энг яхши футболчиси” аниқланди