
18 июль куни «Барселона» президентлигига сайлов бўлиб ўтгач, жамоага янги спорт директори тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Sports.ru»га асосланиб «Uff.uz» хабар бермоқда.
Мазкур лавзим январда Андони Субисарретада истеъфога чиқарилгандан бери бўш турибди. Бу вазифани вақтинча италиялик Арьедо Брайда бажариб келмоқда.
Қизиғи шундаки, клуб президентлигига номзодларнинг ҳар бири спорт директорлиги учун ўз номзодларига эга. Агарда сайловда Хосеп Мария Бартомеу ғалаба қозонса, ёшлар жамоаси мураббийи Роберто Фернандес спорт директори этиб тайинланади. Яна бир номзод Жоан Лапорта эса Карлес Пуйолни бу лавозимга таклиф қилмоқчи.
Ниҳоят, Агусти Бенедитонинг ғалабаси «Севилья» спорт диретори Мончига «Барса» спорт директорлигини тақдим этиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг