Анчелотти «Бавария» билан чемпион бўлиш орқали тарихий натижа қайд этди

  • 30 апрель 2017, 09:00
  • 3 099
  • Спорт
  • Анчелотти «Бавария» билан чемпион бўлиш орқали тарихий натижа қайд этди
    «Бавария» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ўз фаолиятида илк марта Германия чемпионига айланди.

    Шу тариқа, 57 ёшли итальян мутахассиси Топ-5 чемпионатларидан 4 тасида жамоасини чемпионликка олиб келган илк мураббийга айланди.

    Бунгача Анчелотти A Серияда «Милан» билан (2004), Премьер-лигада «Челси» билан (2010), ва Лига 1 да «Пари Сен-Жермен» билан (2013) чемпионликка эришганди.

    Анчелотти Испанияда ҳам ишлаган, аммо 2 йиллик фаолияти давомида «Реал» билан фақат Испания Кубогида зафар қучган, аммо чемпионатдаги ғолиблик насиб этмаганди.

    Анчелоттининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 3 йилга мўлжалланган. Жамоа жорий мавсумнинг 31-турида «Вольфсбург»ни 6:0 ҳисобида енгиб, муддатидан олдин чемпионликни таъминлади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Анчелотти «Бавария» билан чемпион бўлиш орқали тарихий натижа қайд этди