21:08 / 30.04.2017
4 997

«Манчестер Юнайтед» ўзида «Суонси»ни енга олмади

«Манчестер Юнайтед» ўзида «Суонси»ни енга олмади
Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Суонси" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Кутилганидек, жамоалар илк дақиқалардан бошлаб олдинга ташланишди. Икки тарафда ҳам гол уриш имкони пайдо бўлди.

Аммо, биринчи голни Уэйн Руни пенальтидан дастлабки бўлимнинг қўшиб берилган вақтида уришга муваффақ бўлди.

Ҳакам Марсьялга нисбатан иштилган қўполлик учун ушбу ўн бир метрлик нуқтани белгилаганди, лекин кейинги такрорий лавҳада пенальти бўлмагани маълум бўлди.

Кичик устунликни сақлаб турган "қизил иблислар" якунда жавоб голини ўтказишга мажбур бўлишди.

Стандарт вазиятдаги жарима зарбасини Сигурдссон қойилмақом тарзда ижро этди ва орадаги фарқни йўққа чиқарди.

Шу тариқа Жозе Моуриннью шогидлари бир очкога эга бўлишди ва кучли тўртикка илиниш имкониятларини пайсайтириб юборишди.

Англия чемпионати, 35-тур
Манчестер Юнайтед – Суонси 1:1
Голлар: 1:0 – 45, пенальти Руни, 1:1 – 79 Сигурдссон.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Байи (Дармиан, 61), Шоу (Валенсия, 9), Янг, Лингард, Эррера, Кэррик, Рэшфорд, Руни (Мхитарян, 80), Марсьяль.
Суонси – Фабианьски, Нотон, Фернандес, Моусон, Кингсли, Ки Сон Ен (Фер, 61), Кэрролл, Бриттон (Монтеро, 65; Ольссон, 72), Сигурдссон, Льоренте, Айю.
Огоҳлантиришлар: Бриттон (15), Марсьяль (18), Лингард (44).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» ўзида «Суонси»ни енга олмади