
Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасида 29-Осиё чемпионати қизғин паллага кира бошлади. Бугун Ўзбекистон терма жамоасида иштирок этаётган 5 нафар боксчимиз ўз жангларини бошлашади.
Хусусан, соат 12:00 да старт бериладиган кундузги жангларни 56 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев ва туркманистонлик Мурадов Шодликмурод бошлаб беришади.
Шундан сўнг, 64 кг вазнли боксчимиз Холдоров Иқболжон ҳиндистонлик Ашишга қарши рингга кўтарилади.
Соат 18:00 да бошланадиган кечки баҳсларни эса, Рио-2016 ғолиби Ҳасанбой Дўсматов (49 кг) шри-ланкалик Паллеҳа Циванкани синовдан ўтказиш билан бошлаб беради.
Кейинроқ, 75 кгли акробат боксчимиз Исроил Мадримов фаластинлик Абу Дабат Қосимга қарши жанг олиб боради.
Мазкур жуфтлик ғолиби аниқ бўлгач, рингга яна бир ўзбекистонлик боксчи кўтарилади. 91 кггача вазн тоифасида иштирок этаётган Санжар Турсунов жанубий кореялик Ким Хёнгкю билан кейинги босқич масаласига ойдинлик киритади.
Шу муносабат билан Zamin.uz таҳририяти барча бокс мухлисларини ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлашга чорлаб, спортчиларимизга омад тилайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар