18:23 / 01.05.2017
6 525

Жошуа тўнғич Кличкодан укасини қасос жанги фикридан қайтаришни сўради

Жошуа тўнғич Кличкодан укасини қасос жанги фикридан қайтаришни сўради
Уч боксёрлик ассоциацияси таснифи бўйича ўта оғир вазнда жаҳоннинг янги чемпиони Энтони Жошуа Владимир Кличконинг атрофидагиларни «Уэмбли»да енгилган боксчини қайта жанг ўтказиш фикридан қайтаришни сўраган.

«Фикримча, у барибир қайта жанг уюштирилишини хоҳлаб қолади. Чунки у жангни тўхтатиш кераклигини англаб етувчи энг сўнгги одам. Бироқ унинг атрофида унга маслаҳат берувчи инсонлар — суюкли ёри, акаси бор. Улар унга қасос жанги ўтказмаслигини маслаҳат беришлари керак», — дея британиялик боксчининг сўзларини келтиради Boxingscene.com портали.

Жошуанинг қайд этишича, у Владимир Кличкони инсон ва боксчи сифатида ниҳоятда ҳурмат қилади, бироқ украиналик боксчи яна рингга чиқишни истаса, у албатта бу чақирувни қабул қилади.

Ўтган шанбада Энтони Жошуа Владимир Кличкони чемпионлик жангида техник нокаут билан мағлубиятга учратди. Жанг учун тузилган шартномага кўра, қасос олиш учун қайта жанг ўтказилиши ҳам назарда тутилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жошуа тўнғич Кличкодан укасини қасос жанги фикридан қайтаришни сўради