Ҳасанбой Дўсматовнинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди

Ҳасанбой Дўсматовнинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди
“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида 29-Осиё чемпионати давом этмоқда. Айни вақтда 46-49 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчиларнинг чорак финал йўлланмаси учун кураш давом этмоқда.

Ушбу вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов шри-ланкалик рақиби Паллеҳа Циванкани мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик.

Қуръа натижасига кўра, улардан сўнг рингга кўтарилган қозоғистонлик Ержон Жўмарт ва тайванлик Лин Ҳонг-Да жуфтлиги ғолиби чорак финалда Ҳасанбойга қарши кураш олиб бориши керак эди. Қизғин баҳсларда қозоғистонлик Жўмарт рақибидан устун келди.

Шундай қилиб, Ҳасанбой чорак финалда қўшни давлат боксчисига қарши рингга чиқади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар