22:12 / 01.05.2017
6 101

Зинедин Зидан: Роналдо ва Роналдуга ҳавас қиламан, менинг статистикам бу қадар ёрқин эмас

Зинедин Зидан: Роналдо ва Роналдуга ҳавас қиламан, менинг статистикам бу қадар ёрқин эмас
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо ва ўз шогирди Криштиану Роналдуга тўпурарлик борасида ҳавас қилишини билдирди.

"Роналду - мураббий сифатида қўл остимда бўлган энг яхши футболчидир. Бахтга қарши у билан бирга тўп сурмаганман. Унинг статистикаси ҳайратга солади.

Мен Роналдо билан бирга тўп сурганман, у буюк футболчи эди. Уларнинг иккисига ҳам ҳавас қиламан, менинг статистикам бу қадар ёрқин эмас. Мен голли узатмалар амалга оширганман, аммо бу қадар кўп гол урмаганман. Шу сабабли улар каби ҳиссиёт бўлмаган менда", - дейди Зидан.

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зинедин Зидан: Роналдо ва Роналдуга ҳавас қиламан, менинг статистикам бу қадар ёрқин эмас