06:45 / 03.05.2017
5 518

ЕЧЛ. Роналдунинг ҳет-трики «Реал»ни финалга яқинлаштирди

ЕЧЛ. Роналдунинг ҳет-трики «Реал»ни финалга яқинлаштирди
Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Унда «Реал» ҳамшаҳарлари «Атлетико»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Криштиану Роналду Каземиро томонидан етказиб берилган тўпни боши билан Ян Облак дарвозаси тўрига аниқ жойлаб қўйди. Шундан сўнг бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида иккала жамоа ҳам гол кирита олмади. 73-дақиқага келиб эса «Реал» фарқни иккитага оширди. Криштиану Роналду бу сафар ҳам гол муаллифлик қилди. 86-дақиқада эса яна Криштиану учрашувдаги учинчи, бутун ЕЧЛдаги 103-голини киритиб жамоасига йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

Жавоб учрашуви 10 май куни «Висенте Кальдерон» стадионида бўлиб ўтади. Иккинчи ярим финалнинг дастлабки учрашуви эса 3 май кунига белгиланган. Унда «Монако» ва «Ювентус» жамоалари иккинчи финалчи номини аниқлаш учун майдонга чиқиб келишади.

Европа Чемпионлар лигаси, 1/2 финал
Дастлабки учрашув


Реал Мадрид (Испания) – Атлетико (Испания) 3:0 (1:0)
Голлар: Роналду (10, 73, 86).
Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль (Начо, 46), Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Асенсио, 68), Кроос, Бензема (Васкес, 78), Роналду.
Атлетико: Облак, Годин, Филипе Луис, Савич, Люка Эрнандес, Сауль (Гайтан, 58), Габи, Коке, Феррейра Карраско (Корреа, 68), Гризманн, Гамейро (Торрес, 57).
Огоҳлантиришлар: Коке (26), Иско (48), Сауль (53), Савич (83).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. Роналдунинг ҳет-трики «Реал»ни финалга яқинлаштирди