Интернетда «Урал» ва «Локомотив» жамоалари футболчилари ўртасида Россия Кубоги учун кечган баҳс якунида рўй берган оммавий муштлашув тасвирлари пайдо бўлди деб хабар берди Кун нашри.
Ўйиннинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган вақтда (бу вақтда москваликлар жамоаси 2:0 ҳисобида олдинда эди) майдонда муштлашув бошланиб кетди.
Кейинроқ жанжаллашаётганлар ажратилган ва ҳакам асосий айбдорларга қизил карточкалар кўрсатган: «Урал» сафидан Артём Фидлер ва Эдгар Манучарян, «Локомотив» таркибида Жефферсон Фарфан ва Ари майдондан четлатилган.
[media=https://youtu.be/bPjudKNfS_I]
Р-Спорт хабарига ўйин якунида икки жамоа мухлислари ўртасида ҳам трибуналарда можаро рўй берган. Зиддият полиция аралашуви орқали бартараф этилган, жароҳатланганлардан бири шифохонага етказилган.
Сочидаги «Фишт» стадионида кечган учрашувда москваликлар жамоаси екатеринбургликлар жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Россия кубоги эгасига айланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?